6 Янв 2021

Озиқ-овқат хавфсизлиги – давр талаби

Озиқ-овқат хавфсизлиги – давр талаби

Бугунги кунда мамлакатимиздаги барча деҳқон бозорларида аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан доимий равишда аҳолининг бирламчи маҳсулотлари устидан қатъий назорат олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 5 январь куни Навоий шаҳар “Марказий” деҳқон бозорида 3255 кг йирик шохли мол гўшти, 285 кг майда шохли мол гўшти, 462 кг сут ва сут маҳсулотлари, 8600 дона тухум ҳамда 670 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси кўригидан ўтказилиб, истеьмолга яроқлилиги аниқланди.

Шунингдек, текширувлар давомида 80 дона тухум ва 4 кг ўсимликка мансуб маҳсулотларнинг истеьмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати