6 Дек 2021

Қўмита мутахассислари Хитой Халқ Республикаси Божхона Бош Маъмурияти томонидан ташкил этилган онлайн мулоқотда иштирок этди

Қўмита мутахассислари Хитой Халқ Республикаси Божхона Бош Маъмурияти томонидан ташкил этилган онлайн мулоқотда иштирок этди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси масъуллари Хитой Халқ Республикаси Божхона Бош Маъмурияти томонидан ташкил этилган видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувда иштирок этди.

Тадбирда 30 дан ортиқ мамлакатларнинг давлат ветеринария хизмати соҳаси мутахассислари ҳам қатнашди.

Видеомулоқотда Хитой Халқ Республикаси томонидан жорий қилинаётган ҳорижий мамлакатлар экспортер корхоналари реестри, унинг юритилиш тартиби ва механизмлари хусусида фикр юритилди ҳамда бу борада керакли маълумотлар берилди.

Онлайн учрашув давомида мазкур янги тартиб ва қоидалар савдо муносабатларида муҳим аҳамият касб этиши, ўзаро алоқаларнинг янада шаффоф ва жаҳон стандартларига мос равишда амалга оширилишига замин яратиши таъкидланди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати