6 Янв 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Хоразм вилояти Гурлан тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими “Чинобод” ветеринария участкаси мудири Тохир Камолов 1953 йил 6 январда Хоразм вилоятининг Гурлан туманида таваллуд топган.  

1976 йилда Самарқанд қишлок хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган.  

Ўз фаолиятини дастлаб Гурлан туманидаги ветеринария станциясининг эпизоотик отраяди бошлиғи сифатида бошлаган.  

Шунингдек, Тохир Камолов ветеринария ва чорвачилик соҳалари бўйича қатор лавозимларда фаолият олиб борган.  

Ҳозирда Хоразм вилояти Гурлан тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими “Чинобод” ветеринария участкаси мудири лавозимида фаолият юритмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати