6 Июл 2020

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси этиб сайланди

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев номзоди ташкилот раислигига тавсия қилинди ҳамда тадбир иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Ушбу конференцияда федерация раҳбарияти билан бир қаторда 13 кишидан иборат Ижроия қўмитаси аъзолари таркиби ҳам сайланди. 

Унга кўра, Феруз Абдуллаев, Баҳром Норқобилов, Аваз Исмоилов ва Камол Худойбердиев номзодлари раис ўринбосарлари сифатида маъқулланди. 

Бунгача федерация раиси ўринбосари сифатида фаолият олиб борган Баҳром Газиев ҳамда Акмал Тошевлар ҳам ўз лавозимида қолишди. 

Шунингдек, Камол Худойбердиев федерациянинг бош котиби лавозимига ҳам тасдиқланди.

Ветеринария ва чорвачяиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати