6 Июл 2021

Андижон вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари

Андижон вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари

Ҳудудий деҳқон бозорларида аҳоли учун бирламчи маҳсулотлар доимий равишда ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилмоқда.

Айни пайтда Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида жойлашган мавжуд дехқон бозорларида 20 та ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан ўтган ҳафта давомида 108887 кг йирик шохли мол гўшти, 15807 кг майда шохли мол гўшти, 29863 кг парранда гўшти, 660513 дона тухум, 2524 кг асал, 19128 кг сут ва сут маҳсулотлари, 801419 кг ўсимлик маҳсулотлари ҳамда 441511 кг полиз экинлари маҳсулотлари ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилди.

Текширувлар давомида 80 кг чорвачилик маҳсулотлари, 215 дона тухум, 9 кг сут ва сут маҳсулотлари, 80 кг полиз экинлари маҳсулотлари ҳамда 184 кг ўсимлик маҳсулотларининг истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати