6 Окт 2021

Ўзбекистондан Украинага қорамол терисидан олинадиган хом ашёлар экспорти учун қўйилган вақтинчалик тақиқ бекор қилиниб, экспортга рухсат этилди

Ўзбекистондан Украинага қорамол терисидан олинадиган хом ашёлар экспорти учун қўйилган вақтинчалик тақиқ бекор қилиниб, экспортга рухсат этилди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан миллий маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу жумладан, Украина Республикасининг Давлат ветеринария хизмати билан доимий дўстона муносабатлар асосида мувофиқлаштирилган қўшма тадбирлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилган ҳамкорликдаги ишлар натижасида Украина давлат ветеринария хизмати томонидан қорамол терисидан олинадиган хом ашёлар экспорти учун қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилиниб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қорамол терисидан олинадиган хом ашёлар экспорти учун йўл очилди.

Биринчи босқичда, Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жойлашган “Peng Sheng Charm” қўшма корхонаси ҳамда Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Shosh Charm Plyus” масъулияти чекланган жамияти Украинага экспорт қилувчилар реестрига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил май ойида Украина давлат ветеринария хизмати экспертлари томонидан Ўзбекистонда ветеринария аудити ва инспексион ўрганишлари ташкил этилган эди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати