6 Мар 2023

Сурхондарёда эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда

Сурхондарёда эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда
#ЭПИЗООТИЯ #Сурхондарё

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудудларда ҳайвонларни эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Бандихон, Узун, Денов туманлари ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларии ходимлари аҳоли хонадонларидаги чорва молларини ва уй ҳайвонларини юқумли касалликларга қарши эмламоқда.

Шунингдек,  ветеринария ходимлари томонидан аҳолига ҳайвонлардан одамларга ўтадиган ўта хавфли ва юқумли бўлган касалликлар ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.