7 Дек 2021

Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилотининг Европа минтақавий комиссияси асосий гурухининг 15-йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилотининг Европа минтақавий комиссияси асосий гурухининг  15-йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Унда Қўмита раиси ўринбосари, Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилотининг Европа минтақавий комиссияси асосий гурухи аъзоси Аброр Акбаров ҳамда Қўмитанинг масъул ходимлари иштирок этмоқда.

Комиссия йиғилишининг кун тартибида Халқаро Эпизоотик Бюронинг субрегионал ваколатхоналари номларини географик жойлашувига кўра қайта номлаш, глобал ва стратегик фаолият, ҳудудий тадбирлар, асосий гуруҳнинг келгусидаги фаолияти ҳамда бир қатор бошқа долзарб масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Халқаро Эпизоотик Бюронинг 88-бош сессиясида Европа минтақавий комиссияси асосий гуруҳининг янги таркиби учун бўлиб ўтган сайловларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари – ХЭБ делегати Аброр Акбаров номзоди 69 фоиз овоз билан комиссиянинг асосий гуруҳи аъзолигига сайланган эди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати