7 Сен 2021

Талабалар учун “Мустақиллик дарси” ташкил этилди

Талабалар  учун “Мустақиллик дарси” ташкил этилди

Маълумки, барча олий таълим муассасаларида янги 2021-2022-ўқув йили “Мустақиллик дарси” билан бошланди.

Жумладан, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари учун ҳам Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров бошчилигида онлайн тарзда “Мустақиллик дарси” ташкил этилди.

Мазкур очиқ дарсда филиал директори А.Есимбетов, директор ўринбосари Қ.Атаназаров ва профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

“Мустақиллик дарси”ни филиал директори А.Есимбетов кириш сўзи билан очиб берди.

Онлайн мулоқот давомида қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров сўнгги беш йилда мамлакатимизда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан ветеринария ва чорвачилик тармоқларида эришилган улкан ютуқлар хусусида нутқ сўзлади.

Шунингдек, Истиқлолнинг 30 йиллик даврида халқимизнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, одамларни ҳаётдан рози қилиш мақсадида амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар, жамиятимизнинг барча соҳаларида, қолаверса таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳамда эришилаётган муваффақиятлар ватанимизнинг янги тарихини яратиш йўлида ташланган дадил қадамлар сифатида эътироф этилди.

Бу ислоҳотлар жараёнида эса ёшларнинг ўзига хос ўрни ва роли, шунингдек кўплаб ютуқлар мамнуният билан тилга олинди.

Онлайн мулоқот якунида филиал талабалари янги ўқув йили жараёнида ўз олдига қўйган мақсадлари ва режалари хусусидаги фикрларини билдиришди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати