7 Янв 2021

Республикамизнинг чегара олди худудларида ўтказилаётган эпизоотик тадбирлар

Республикамизнинг чегара олди худудларида ўтказилаётган  эпизоотик тадбирлар

Мамлакатимизда эпизоотик осойишталикни таъминлаш, четдан ҳайвонлар касалликлари кириб келишининг олдини олиш мақсадида Давлат ветеринария хизмати томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Хусусан, Наманган вилояти Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан вилоятнинг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош Уйчи тумани худудида қатъий равишда ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари ташкил этилмоқда.  

Мазкур эпизоотик тадбирларнинг ижроси юзасидан вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси масъуллари мониторинг олиб боришди.  

Туман ветеринария участкаларидаги эмлаш гурухларининг чегара олди худудлардаги фаолияти, ҳайвонларни юқумли касалликларига қарши профилактик эмлаш жараёнларини ўрганишди.

Бу борада бошқарма ходимлари томонидан мутахассислар учун зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, ҳозирда худудда эпизоотияга қарши кураш тадбирлари билан бирга туман аҳолиси вакиллари ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

  

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати