7 Июн 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

“Ўзбекчорванасл” агентлиги “Чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўлими” етакчи мутахассиси Ғайрат Қўзибоев 1993 йил 7 июнда Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида таваллуд топган.

2016 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)нинг бакалавр босқичини, 2019 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган.

У ўз фаолиятини “Ўзбекчорванасл” агентлиги “Ҳайвонларни идентификация қилишни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси”да етакчи мутахассисликдан бошлаган.

Ўзбекистон либерал демократик партияси аъзоси ҳисобланган Ғайрат Қўзибоев ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигининг “Чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўлими”да етакчи мутахассис сифатида фаолият юритмоқда.  

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати