7 Июн 2021

Қўмита раиси раҳбарлигида Сурхондарё вилоятида семинар ташкил этилди

Қўмита раиси раҳбарлигида Сурхондарё вилоятида семинар ташкил этилди

Музработ туманида ўтказилган семинарда туман ҳокимлиги мутасаддилари, қўмитанинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари раҳбар-ходимлари, ҳудудий “Чорванасл” марказлари ҳамда паррандачилик корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг жорий йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириғида қайд этилган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. 

Хусусан, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш, ҳар бир туман сектор раҳбарлари билан биргаликда “йўл харитаси” ишлаб чиқиш, тухум ва гўшт йўналишидаги янги паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш, парранда озуқаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Семинар давомида ҳудудда жўжа етиштириш инкубаторларини ташкил этиш, паррандаларни асраш, озиқлантириш ва эмлаш ишларини тизимли равишда олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, мазкур йўналишдаги ташаббускорларни аниқлаш, соҳани ривожлантиришда амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини йўлга қўйиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг кўламда ёритиш бўйича қўмита раиси томонидан муҳим топшириқлар берилди.






Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати