7 Июл 2020

Ҳайвонлар касалликлари тарқалишининг олди олинмоқда

Ҳайвонлар касалликлари тарқалишининг олди олинмоқда

Бугунги кунда Республикада эпизоотик барқарорликни таъминлаш, худудда ҳайвонлар касалликлари тарқалишининг олдини олишга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. 

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Куляб” овул фуқаролар йиғинида ҳам ветеринария хизмати ходимлари томонидан маҳалла хонадонларида парвариш қилинаётган ҳайвонлар профилактик эмланди. 

Жумладан, 2698 бош йирик шохли ҳайвон, 1708 бош майда шохли ҳайвон, 27 бош от, 2 бош туя ҳамда 93 бош бошқа турдаги ҳайвонларга эктопаразитларга қарши ишлов берилди. 998 та молхоналар, жами 23223 м.кв худуд дезинсекция қилинди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати