7 Сен 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Шамурад Рахматуллаев 1966 йил 7 сентябрда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида таваллуд топган.

1991 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган. Ўзбекистон либерал демоктарик партияси аъзоси.

Шамурад Рахматуллаев ўз фаолиятини Шароф Рашидов туманидаги “Пахтаобод” маҳалласида участка ветеринария врачи сифатида бошлаган.

Шунингдек, ҳайвонлар касалликларига қарши кураш ва эпизоотик осойишталикни таъминлаш бўйича бир қатор лавозимларда фаолият олиб борган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш бошқармаси” бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати