7 Окт 2021

Қашқадарё вилоятида семинар ташкил этилди

Қашқадарё вилоятида семинар ташкил этилди

Ҳозирги кунда мамлакатимизда эпизоотик барқарорлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, чорва ҳайвонлари бош сонини ошириш ҳамда сифатли Давлат ветеринария хизмати кўрсатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда ҳудуларда эришилган натижалар сарҳисоби бўйича семинарлар ташкил этилиб, кенг кўламли тарғибот тадбирлари йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам жорий йилнинг 9 ойи мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда соҳани янада ривожлантириш, эпизоотияга қарши қатъий курашиш, ҳайвонларни ўз вақтида эмлаш лозимлиги таъкидланди.

Ҳудудда наслли чорва молларини кўпайтириш ҳамда аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбирда, шунингдек барча мутахассисларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати