8 Июл 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

“Ўзбекчорванасл” агентлиги Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Гулноза Мустафаева 1991 йил 8 июлда Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида таваллуд топган. 

2016 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни касб таълими ва ветеринария йўналиши бўйича тамомлаган. 

Гулноза Мустафаева дастлабки фаолиятини “EKO PROEKT NORM” хусусий корхонасида мутахассисликдан бошлаган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигида Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис лавозимида фаолият юритмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати