8 Июл 2021

Вобкент туманида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Вобкент туманида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Бухоро вилоятининг Вобкент тумани марказий деҳқон бозорида “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида кўргазмали ўкув-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят, туман ва шаҳар ҳайвонлар касаллликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази раҳбар-ходимлари ҳамда ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мудирлари иштирок этди.

Семинарда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбирда чорвачилик, хусусан гўшт маҳсулотларини ветеринария лабораторияси кўригидан ўтказиш ва яроқлилик ҳолатини аниқлаш бўйича амалий тажрибалар олиб борилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати