8 Июн 2021

Ҳудудлардаги деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар

Ҳудудлардаги деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар

Мамлакатимиздаги барча деҳқон бозорларида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи маҳсулотлар мунтазам равишда Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан лаборатория кўригидан ўтказилиб, сотишга рухсат этилмоқда. 

Жумладан, Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида жойлашган мавжуд 24 та дехқон бозорларида ҳам 20 та ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Дехқон бозорларига келтирилаётган барча қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари тегишли ветеринария-санитария назоратидан ўтказилмоқда.

Ўтган ҳафта давомида деҳқон бозорларига келтирилган 112728 кг йирик шохли, 14665 кг майда шохли мол гўшти, 33050 кг парранда гўшти, 200 кг балиқ маҳсулотлари, 641166 дона тухум, 2308 кг асал, 20064 кг сут ва сут маҳсулотлари, 784420 кг ўсимлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 14877 кг полиз экинлари маҳсулотлари ветеринария лабораториялари текширувларидан ўтказилди.

Текширувлар давомида 76 кг чорвачилик маҳсулотлари, 20 кг сут ва сут маҳсулотлари, 218 кг ўсимлик маҳсулотлари ҳамда 61 дона тухум истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.






Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати