8 Ноя 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов 1979 йил 8 ноябрда Самарқанд вилоятида таваллуд топган.

2000 йилда Тошкент Молия институти бакалавр босқичини, 2003 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган.

2012 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (ҳозирги Давлат бошқаруви академияси)ни тамомлаган.

Даслабки фаолиятини ихтисослаштирилган акциядорлик тижорат “Пахтабанк”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси “Иқтисодий таҳлил ва банк статистикаси бўлими” мутахассиси сифатида бошлаган.

Шунингдек, Сирожиддин Бердиқулов иқтисодиёт ва молия соҳаларида кўплаб масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

PS: Сайтимизнинг “Бугун туғилган кун” рукнида ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати