9 Июл 2021

Меҳнатдан қадр топганлар

Меҳнатдан қадр топганлар

Сурхондарёлик Халиёр Даванов ўттиз етти йилдан буён ветеринария соҳаси учун фидокорона хизмат кўрсатиб келмоқда.

Биз, жорий йилнинг 27 июнида Халиёр Давановнинг хонадонида бўлиб, фидойи касб эгасини муборак олтмиш ёшга тўлиши муносабати билан қўмита раҳбарияти номидан қутладик.

Олтмиш ёшни қарши олаётган Халиёр Даванов шу соҳа орқали ҳалол меҳнат қилиб фарзандларини камолига етказгани ва ушбу касби орқали қадр топгани тўғрисида гап очар экан, ветеринария ва чорвачилик соҳасида сўнги беш йил ичида олиб борилган ислоҳотларни алоҳида эътироф этди.

Халиёр Даванов уч нафар фарзанди ҳам ветеринария йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиб соҳада хизмат қилмоқда. 

Жумладан, ўғли Нормуродов Нуриддин Шўрчи тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, қизи Даванова Гулсора ветеринария дорихонаси мудираси, яна ўғли Нормуродов Сирожиддин Шўрчи туманидаги “Бунёдбек Агро Нур” агро-ветеринария дорихонаси ходими сифатида фаолият юритади.

Аслида фидойиликни ана шундай соҳа ходимларининг сабот ва садоқатидан ўрганиш керак.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси ахборот хизмати