9 Ноя 2021

Германия ҳамкорлик ташкилотининг (GIZ) “Марказий Осиёда савдони соддалаштириш” лойиҳаси доирасида янги истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда

Германия ҳамкорлик ташкилотининг (GIZ) “Марказий Осиёда савдони соддалаштириш” лойиҳаси доирасида янги истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Германия ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили билан учрашув бўлиб ўтди. Унда товарларнинг чегара ва транзит назорати тартиб-қоидаларини янада соддалаштириш, уларни янада самарали тарзда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-сотиқ тизимини соддалаштириш ва бу борада ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Учрашувда лойиҳани янада ривожлантириш ва уни кенг жорий этиш бўйича англашув баённомаси имзоланди.

Учрашув якунида мазкур лойиҳа доирасида Германия ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) томонидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига ветеринария чегара пункларида ўзаро ахборот алмашиш имконини янада яхшилаш мақсадида махсус техник ускуналар тақдим этилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати