9 Янв 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Халқаро ҳамкорлик бўлими” бош мутахассиси Акрамжон Мамадиёров 1977 йил 9 январда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида таваллуд топган. 

1999 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини инглиз ва француз филологияси йўналиши бўйича тамомлаган. 

Даслабки фаолиятини "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси “Шўртангазкимё” мажмуаси қурилиш бошқармаси таржимони сифатида бошлаган. 

Шунингдек, Акрам Мамадиёров ҳалқаро алоқалар ва хорижий тиллар йўналиши бўйича қатор лавозимларда фаолият олиб борган. Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Халқаро ҳамкорлик бўлими” бош мутахассиси лавозимида фаолият юритмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати