9 Июн 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Молиявий-иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси” бош мутахассиси Ўразгул Алимова 1955 йил 9 июнда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 

1989 йилда Тошкент қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти)ни бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолияти таҳлили йўналиши бўйича тамомлаган. 

Ўз фаолиятини дастлаб Жиззах вилояти Бахмал тумани ўрмон хўжалигида иш юритувчи сифатида бошлаган. 

Ўрозгул Алимова, шунингдек молия, иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия йўналишлари бўйича кўплаб масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Молиявий-иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси” бош мутахассиси лавозимида фаолият юритмоқда. 

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган ушбу лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати