9 Июл 2020

Наманганда туяларда бруцеллёз касаллигига қарши текширув ўтказилди

Наманганда туяларда бруцеллёз касаллигига қарши текширув ўтказилди

Наманган вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг худудий бўлимлари томонидан вилоятда эпизоотик барқарорликни таъминлаш, ҳайвонларнинг юқумли касалликларга қарши кураш бўйича профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда. 

Аҳоли хонадонларида парвариш қилинаётган ҳайвонлардан қон намуналари олиниб, ташхис марказларида серологик усулда текширилмоқда. 

Жумладан, Наманган шаҳар ветеринария ва чорвачилик ривожлантириш бўлими “Ёшлик” ветеринария участкаси мутахассислари томонидан “Меҳнатобод” маҳалласи аҳоли қарамоғидаги туялардан қон намуналари олиниб, серологик усулда текширувлардан ўтказилди ва касаллик аниқланмади.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати