9 Июл 2021

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш инсон саломатлигининг муҳим омили

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш инсон саломатлигининг муҳим омили

Жойларда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича Давлат ветеринария хизмати томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 2-8 июль кунлари давомида Андижон вилояти деҳқон бозорларида 111050 кг йирик шохли мол гўшти, 14914 кг майда шохли мол гўшти, 32159 кг парранда гўшти, 636076 дона тухум, 2445 кг асал, 20113 кг сут ва сут маҳсулотлари, 851466 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ҳамда 566106 кг полиз экинлари маҳсулотлари ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилди.

Шунингдек, лаборатория текширувлари давомида 12 кг чорвачилик маҳсулотлари, 85 дона тухум, 42 кг сут ва сут маҳсулотлари ҳамда 229 кг ўсимликка мансуб маҳсулотларнинг истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.





Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати