9 Ноя 2021

БМТнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги уюшмаси экспертлари доктор Эйран Раизман ва Юрий Нестеров мамлакатимиздаги ветеринария хизмати олиб бораётган ишларни баҳолаш бўйича миссиясини амалга оширди

БМТнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги уюшмаси экспертлари доктор Эйран Раизман ва Юрий Нестеров мамлакатимиздаги ветеринария хизмати олиб бораётган ишларни баҳолаш бўйича миссиясини амалга оширди

Миссиянинг асосий мақсади ветеринария хизмати томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳайвон касалликлари устидан олиб борилаётган мониторинг ишларига юқори поғонадан пастки поғонагача бўлган тузилмаларда ташкил этилган ишларнинг мувофиқлаштирилиши, самарадорлиги, ветеринария мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш тизимларини баҳолаш ҳамда амалдаги тизимни янада такомиллаштиришга кўмаклашишдан иборат.

Шунингдек, амалдаги тизимни ҳалқаро стандартларга мослаштириш, хайвон касалликлари устидан назоратни амалга оширишда энг самарали усулларни қўллаш орқали юқори натижага эришиш ва юртимизда ишлаб чиқариладиган ҳайвонот оламига тегишли маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллаш ҳамда ветеринария тизимининг қуйи тизимларини яхшилаш учун уларга зарурий асбоб-анжомлар билан таъминлашда моддий ёрдам кўрсатиш миссиянинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Эксперт Юрий Нестеровнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ветеринария хизматининг бошқарув шакли ва тузилмаси халқаро стандартлардан юқори.

Бундан ташқари, соҳада ёш кадрларнинг кўплиги ва уларнинг ўз касбига қизиқиши ҳам дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда энг юқори кўрсаткичдир.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати