23 Авг 2023
Янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган "Фурқат" маҳалласининг «Ғайрат» кўчасида яшовчи Аҳмаджон Абдуқаҳҳоров ҳисори қўйлар боқади, ҳозирда хонадонидаги 1 сотих майдонда 100 дан ортиқ зотдор қўй парваришламоқда. У бу ишни маҳалладошларига ҳам ўргатяпти.
«Бу жониворларнинг юнгиям, ўғитиям, гўштиям пул. Қўни-қўшнилардан 15 га яқини шу чорвачиликка қизиқиб, биздан ўрганиб, мустақил иш бошлади. Уйимда икки ўғлим ҳам мана шу меҳнат билан шуғулланиб, рўзғор тебратади, ҳозир ўғилларимнинг бири уйидаги 1,5 сотих ерда 200 дан ортиқ қўй боқяпти», — дейди Аҳмаджон Абдуқаҳҳоров.
Чорвадор парваришлаётган «бишкек» зотли қўйнинг вазни 100-120 килогача тош босади. Бундан ташқари, хонадонда 5 хил турдаги 50 дан ортиқ парранда ҳамда наслдор мол ҳам боқилади.
1 сотих ерда 100 дан ортиқ қўй боқаётган тадбиркор