10 Июн 2021

Ветеринария мутахассисларига Халқаро грант маблағлари ҳисобидан махсус жиҳозлар тарқатилди

Ветеринария мутахассисларига Халқаро грант маблағлари ҳисобидан махсус жиҳозлар тарқатилди

Бугунги кунда мамлакатимизда эпизоотик барқарорлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ҳайвонлар касалликларига қарши кураш, қорамоллар наслини яхшилаш ва наслчилик-селекция ишларини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Бу борада жойларда сифатли Давлат ветеринария хизмати кўрсатилиб, чорва молларини сунъий уруғлантириш, барча турдаги ҳайвонларни режа асосида турли касалликларга қарши эмлаш бўйича доимий равишда профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тадбирларни сифатли амалга ошириш учун Давлат ветеринария хизмати учун зарур жиҳозлар етказиб бериляпти. 

Сунъий уруғлантириш ишларни янада самарали ташкил этиш мақсадида осеменаторларга Халқаро грант маблағлари ҳисобидан 117 дона сосуд дьюар идишлари, 196 дона осеменатор сумкаси ҳамда 20 дона термосумкалар тарқатилди.

Бу эса ҳудудларда чорва моллари наслини яхшилаш ҳамда аҳоли учун сифати кафолатланган озиқ-овқат ва чорвачилик маҳсулотлари етказиб беришга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Республикада ҳар йили 36 млн. бош чорва моллари 11 турдаги касалликка, шунингдек 92 млн. бош парранда 4 турдаги касалликларига қарши эмланади, 1,5 млн. чорва молларини сақлаш жойлари дезинсекция қилинади ҳамда 36 млн. бош чорва моллари махсус воситалар ёрдамида чўмилтирилади. 

Бугунги кунда ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 1500 та ветеринария участкаларидаги 3788 нафар ветеринария мутахассислари жалб қилинмоқда. 

Шунингдек, қорамолчиликда наслчилик ишларини янада яхшилаш мақсадида 3 млн. 750 минг доза буқаларнинг музлатилган уруғи ишлаб чиқарилади. Мавжуд 3 мингдан ортиқ сунъий уруғлантириш пунктлари орқали мавжуд сигирларнинг 50 фоизи ёки 2,4 млн. боши сунъий уруғлантирилади.

Ҳозирда аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларидаги қорамоллар маҳсулдорлигини ошириш ҳамда наслини янада яхшилаш тизимли ишлар олиб борилиши натижасида 2,3 млн. бош сигир сунъий уруғлантирилиб, насли яхшиланган қорамоллар улуши 44 фоизга етказилди.







Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати