10 Июл 2021

Жиззах вилоятида “VIS BILLUR” ветеринария ахборот тизими синовдан ўтказилмокда

Жиззах вилоятида “VIS BILLUR” ветеринария ахборот тизими синовдан ўтказилмокда

Жиззах вилоятида “VIS BILLUR” ветеринария ахборот тизими синовдан ўтказилмокда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари – Chief Digital Officer Аброр Акбаров Жиззах вилоятида пилот тариқасида ишга туширилган “VIS BILLUR” ветеринария ахборот тизимини синовдан ўтказиш жараёнлари ва ахборот тизимидан фойдаланиш ҳолати билан танишди.

Танишиш жараёнида масъулиятсизликка йўл қўйган масъул ходимлар огоҳлантирилиб, бартараф этиш ва келгусида олдини олиш тўғрисида аниқ топшириқлар берилди.

Ахборот тизимидан фойдаланишда юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ахборот тизимининг имкониятларини янада кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати