10 Сен 2021

Қашқадарёда ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Қашқадарёда ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши кураш бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Тумандаги “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази”да бўлиб ўтган семинарда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида ҳамкор ташкилотлар томонидан мазкур касалликларга қарши кураш борасида амалий машғулотлар олиб борилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати