10 Ноя 2021

Ҳудудларда Туркия мутахассислари томонидан қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Ҳудудларда Туркия мутахассислари томонидан қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Маълумки, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Сигир ва таналарни сунъий уруғлантириш ҳамда наслчилик ишини ҳуқуқий нормалари бўйича инструкторлар ўқув курси” ташкил этилган эди.

Айни пайтда ўқув курси жараёнларида туркиялик мутахассислар томонидан ҳудудларда соҳа ходимлари семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Жумладан, ҳозирда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида сигир ва таналарни сунъий уруғлантириш ҳамда наслчилик ишини ҳуқуқий нормалари бўйича ўқув жараёнлари давом этмоқда.

Унда қорамолларни сунъий уруғлантириш ва наслчилик-селекция ишлари бўйича мутахассисларнинг билим ва кўникмалари оширилмоқда.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати