11 Дек 2021

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ “ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ “ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Ҳурматли юртдошлар, соҳа ходимлари!

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 декабрь куни республикамиз миқёсида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”ни кенг кўламда нишонлаш таклифини илгари сурган эди.

Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ўша кун мамлакатимиз тарихида муҳим саналардан бири сифатида ўрин олди. Ўша кундан буён мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва ижросини таъминлашда барчангизнинг муносиб ҳиссангиз бор.

Аҳолига сифатли ва хавфсиз истеъмол маҳсулотлари етказиб беришда, бинобарин гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ветеринария ва чорвачилик соҳаси мамлакатимиздаги асосий тармоқлардан ҳисобланади. 

Бугун мамлакатимиз бозорлари ва аҳоли дастурхонида қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган асосий истеъмол маҳсулотлари тўкинлигини, албатта Сизларнинг машаққатли меҳнатларингиз самараси, деб биламиз.

Қадрли қишлоқ хўжалиги ходимлари! 

Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, зотдор чорва моллари бош сонини кўпайтиришда Сиздек соҳа фидойиларининг машаққатли меҳнатларини қадрлаймиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" байрами билан самимий қутлайман. 

Сизларга соғлик-саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга файзу барака ва ишингизда муваффақиятлар тилайман.

Баҳром НОРҚОБИЛОВ,

Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.