11 Июн 2021

Марҳамат туманида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Марҳамат туманида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида куйдирги ва Қрим-Конго геморрагик иситма касалликларига қарши кураш бўйича семинар ташкил этилди.

Унда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда ташхис маркази, туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маркази ходимлари, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этишди.

Семинарда ветеринария мутахассислари томонидан мазкур касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш, ҳудудда эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маърузалар тингланди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари, хусусан куйдирги ва Қрим-Конго геморрагик иситма каби касалликлар аниқланганда унга қарши кураш бўйича тегишли ташкилотларниниг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари юзасидан тактик машғулотлар олиб борилди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати