11 Ноя 2021

Қарши туманида сунъий уруғлантиришни ривожлантириш мавзусига доир семинар ташкил этилди

Қарши туманида сунъий уруғлантиришни ривожлантириш мавзусига доир семинар ташкил этилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекчорванасл” агентлиги томонидан ҳудудларда наслчилик-селекция ишларининг бориши, сигирларни сунъий уруғлантиришни самарали ташкил этиш юзасидан семинарлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ҳам соҳа мутахассислари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳудудда қорамоллар наслини яхшилаш, бу борада аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларида парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш, унинг афзал жиҳатлари хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, бугунги кунда “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси томонидан наслли буқа уруғларини тайёрлаш ва ҳудудларга етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида вилоятда наслчилик ишларини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган мутахассислар “Ўзнаслчилик” давлат корхонаси, қўмитанинг вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий “Чорванасл” маркази томонидан эсталик совғалар ва “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланди.

Айни пайтда бу каби тадбирлар барча ҳудудларда ҳам ташкил этилиши юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Энг муҳими, бу каби саъй-ҳаракатларнинг амалга оширилиши соҳага, қолаверса соҳа мутахассисларга бўлган юксак эътиборнинг яққол далилидир.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

давлат қўмитаси Ахборот хизмати