12 Июн 2020

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Сall-марказ” фаолияти йўлга қўйилди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида  “Сall-марказ” фаолияти йўлга қўйилди

Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида 2020-2021 ўқув йили учун қабул комиссиясининг “Сall-марказ”и ва консультация хизмати фаолияти йўлга қўйилди. 

“Сall-марказ” орқали хужжатлар қабули жараёнида тегишли маълумотлар ва янгиликлар билан мунтазам равишда танишиб бориш имконияти мавжуд. 

Мурожаатларга жавоб бериш мақсадида ташкил этилган мазкур хизмат туридан барча абитуриентлар фойдаланишлари мумкин. Қабул жараёнига оид саволларга филиалнинг малакали ходимлари батафсил маълумот бериб боради.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати