12 Июн 2020

“Агроолам” дастурида Республикада қоракўлчиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

“Агроолам” дастурида Республикада қоракўлчиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

“Ўзбекистон 24” радиоканали “Агроолам” дастурининг навбатдаги сони қоракўлчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар мавзусига бағишланди.  

Унда Республика қоракўлчилик уюшмаси раиси ўринбосари Неъмат Жумақулов бугунги кунда мамлакатимизда қоракўлчилик тармоғини ривожлантириш, қоракўл зотли қўйларни кўпайтириш, наслчилик ишларини такомиллаштириш орқали сифатли қоракўл терисини етиштириш ҳамда яйловлар ҳосилдорлигини ошириш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, радиоинтервью давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари, қоракўлчиликда наслчилик-тажриба станциялари фаолиятини ривожлантириш, қоракўлчилик генофондини сақлаш, сифатли қоракўл териларини етиштириш каби муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритилди.

Республика қоракўлчилик уюшмаси раиси ўринбосари Неъмат Жумақулов қоракўлчиликка оид барча саволларга атрофлича жавоб берди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати