12 Ноя 2021

Бухорода эпизоотик барқарорликни таъминлаш мавзусига доир семинар ўтказилди

Бухорода эпизоотик барқарорликни таъминлаш мавзусига доир семинар ўтказилди

Маълумки, ҳар қайси ҳудудда эпизоотик осойишталикни таъминлаш, ҳайвонлар касалликларига қарши жиддий курашиш долзарб масала ҳисобланади.

Негаки, эпизоотик барқарорлик озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда муҳимм омиллардан биридир.

Бу борада жойларда ҳайвонлар касалликларининг олдини олиш мақсадида режа бўйича эпизоотик тадбирлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Яқинда Бухоро шаҳрида шу каби тадбирларнинг ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.

Қўмита масъул ходимлари ва ҳудуддаги ветеринария соҳаси мутахассислари иштирок этган тадбирда эпизоотияга қарши қатъий кураш, ҳайвонларни турли хавфли касалликларга қарши эмлаш тадбирларини доимий равишда ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Семинарда ҳайвонлар касаллигини эрта аниқлаш чораларини кўриш, ўз вақтида эмлаш, таҳлил қилиш ва ветеринария кўригидан ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир сўнггида соҳадаги муаммоларни тезкор бартараф этиш юзасидан зарур топшириқлар берилиб, таклиф ва тавсиялар билдирилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати