12 Янв 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Капитал қурилиш, таъминот ва маркетинг бўлими” бош мутахассиси Шуҳрат Холтўраев 1975 йил 12 январда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида таваллуд топган.  

1997 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини инженер-технолог йўналишини, 2006 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини молия йўналишини тамомлаган.  

Дастлабки фаолиятини Шўрчи тумани ҳокимлигининг “Иқтисодиёт бўлими” етакчи мутахассиси сифатида бошлаган.  

Шунингдек, Шуҳрат Холтўраев иқтисодиёт ва маркетинг йўналишлари бўйича қатор лавозимларда фаолият олиб борган.  

Ҳозирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Капитал қурилиш, таъминот ва маркетинг бўлими” бош мутахассиси лавозимида фаолият юритмоқда.  

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати