12 Ноя 2021

Биочипли технологиялар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга

Биочипли технологиялар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказида Буюк Британиянинг “Randox food Diagnostical” компанияси “ALBATROS HEALTH CARE” маъсулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда “Замонавий биотехнологияларни лабораторияларда жорий этиш” мавзусида халқаро ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш.Джаббаров, қўмита масъуллари, ташхис маркази раҳбар-ходимлари, тадбиркорлар, ҳорижий мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда ветеринария лабораторияларининг ўрни, бу борада замонавий техник ускуналарнинг аҳамияти хусусида фикр юритилди.

Тадбир давомида “ALBATROS HEALTH CARE” маъсулияти чекланган жамияти ҳамда “Randox food” (Буюк Британия) Ўзбекистондаги вакилларининг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда биочипли технологиянинг муҳим жиҳатлари бўйича тақдимоти намойиш этилди.

Тақдимотда мутахассислар томонидан озиқ-овқат таркибидаги антибиотик, микотоксин ҳамда кокцидиостик дори моддаларининг қолдиқ миқдорини аниқлашда “Randox” анализаторининг имкониятлари юзасидан зарур тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, “Randox” биочипли анализатори орқали маҳсулотлар таркибидаги антибиотиклар, пестицидлар ва микотоксинлар қолдиқларини тезкор усулда аниқлаш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати