13 Июл 2021

Андижон шаҳрида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Андижон шаҳрида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Андижон шаҳрида вилоятдаги мавжуд ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари мутахассислари иштирокида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини ветеринария-санитария кўригидан ўтказиш тартиби мавзусига доир тадбирда аҳолига сифатли бирламчи маҳсулотлар етказиб беришда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, бу борада ҳудудда амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Шунингдек, соҳада фаолият юритаётган ёш мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Эски шаҳар дехқон бозори” ҳудудидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида ўқув машғулотлар ўтказилди.

Олиб борилган машғулотлар давомида мутахассисларга маҳсулотлардан намуналар олиш ва уларни лаборатория таҳлилидан ўтказиш бўйича амалий тажрибалар алмашилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати