13 Авг 2021

“Twinning” лойиҳаси координатори доктор Мария Сол Перез қўмита масъуллари билан учрашди

“Twinning” лойиҳаси координатори доктор Мария Сол Перез қўмита масъуллари билан учрашди

Айни пайтда Ўзбекистонда ветеринария таълимининг “Twinning” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида Америка Қўшма Штатлари Минесотта университетининг Ўзбекистонда ветеринария таълимининг “Twinning” лойиҳаси координатори доктор Мария Сол Перез Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

Лойиҳа координатори Самарқанд ветеринария медицинаси институтида бўлиб, профессор-ўқитувчилар билан ветеринария таълимидаги ислоҳотлар, ўқув режа ва фан дастурларини халқаро тажрибалар асосида такомиллаштириш юзасидан семинар-тренинглар олиб борди. 

Шунингдек, Мария Сол Перез қўмитада ҳам бўлди ва қўмита раисининг биринчи ўринбосари Ш.Джаббаров билан учрашув ўтказди. 

Мулоқотлар давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, “Twinning” лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида батафсил фикр алмашилди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати