13 Окт 2021

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Қорақалпоғистоннинг чорвачилик йўналишидаги тадбиркорлари билан учрашди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Қорақалпоғистоннинг чорвачилик йўналишидаги тадбиркорлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган тадбиркор ва фермерлар билан учрашув ўтказди.

Шу муносабат билан туманда семинар ташкил этилди. Унда қўмита масъул ходимлари, чорвачилик тармоқлари бўйича тадбиркор ва фермерлар, туман хокимлиги масъуллари, Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси, тегишли тижорат банклари, ҳудудий “Чорванасл” маркази, “Қорақалпоқбалиқсаноат” МЧЖ раҳбарияти иштирок этди.

Тумандаги “Қорақалпоғистон Универсал экспорт инвест” наслчилик фермер хўжалигида ўтказилган семинарда Президентимизнинг “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг жойлардаги ижроси ва унда келтирилган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати