14 Мар 2020

ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ ТОМОНИДАН ТИЗИМДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ОЧИҚ ДАРСЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ ТОМОНИДАН ТИЗИМДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ОЧИҚ ДАРСЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассилари томонидан тизимдаги олий таълим муассасалари талабалари учун очиқ дарслар ташкил этилмоқда. Хусусан, ветеринария фанлари доктори Собир Мавлонов томонидан талабаларнинг ҳар томонлама чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали 2-босқич талабалари учун очиқ дарслар олиб борилди. Маърузалар давомида ветеринария ва чорвачилик соҳаларидаги муҳим ўзгаришлар, Хукуматимиз томонидан соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, филиал жамоаси учун учрашув ҳам ташкил этилди. Унда филиалнинг ҳозирги кундаги фаолияти, ўқиш жараёнлари, талабаларнинг таълим олишга бўлган қизиқишлари хусусида сўз борди. Сухбат давомида филиал кутубхонасини янги ўқув-дарсликлари, қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан янада бойитиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. С.Мавлонов талабаларга ўз йўналишлари бўйича янги лойиҳалар асосида таклифлар бериб, янги танловларда фаол иштирок этишларига ишоч билдирди.
Келаси ҳафтадан бошлаб Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари иштирокида филиалда очиқ дарслар ташкил этилиши режалаштирилган.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати