14 Сен 2021

Янгийўлда истеъмолга яроқсиз 140 кг гўшт ва 30 литр сут маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди

Янгийўлда истеъмолга яроқсиз 140 кг гўшт ва 30 литр сут маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланди

Давлат ветеринария хизмати ва ИИБ Карантин бўлими ходимлари ҳамкорлигида ҳудудлардаги деҳқон бозорларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан рейд тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри марказида жойлашган деҳқон бозорида олиб борилган назорат тадбирлари давомида фуқаролар А.Умаров ва З.Зайниддиновлар ветеринария кўригидан ўтказилмаган 137 кг парранда ички аъзоларини ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда сотаётганлиги аниқланди. Ушбу маҳсулотлар зарарсизлантириш йўли билан йўқ қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида сут ва сут маҳсулотлари билан шуғулланувчи сотувчилар орасидан истеъмолга яроқсиз жами 29 литр елим идишлардаги сут ва сут маҳсулотлари олиниб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

Айни пайтда Давлат ветеринария хизмати ва ИИБ Карантин бўлими ходимлари томонидан деҳқон бозорларида аҳоли учун бирламчи маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати