14 Янв 2021

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар

Деҳқон бозорларида Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги доимий равишда таъминланиб келинмоқда.  

Хусусан, бугун пойтахтимизнинг “Миробод” деҳқон бозорида 1040 кг йирик шохли мол гўшти, 230 кг майда шохли мол гўшти, 310 кг парранда гўшти, 236 кг сут ва сут маҳсулотлари, 130 кг балиқ маҳсулотлари, 8970 дона тухум ҳамда 3450 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария лабораториялари кўригидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди ва сотишга рухсат этилди.

Шунингдек, лаборатория текширувлари давомида 2 кг полиз маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати