14 Июн 2021

“Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Агроолам” дастурида куркачиликни ривожлантириш мавзусига доир интервью ташкил этилди

“Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Агроолам” дастурида куркачиликни ривожлантириш мавзусига доир интервью ташкил этилди

Маълумки, Республикамизда чорвачиликнинг қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик каби тармоқларини ривожлантириш бўйича жойларда кўплаб янги лойиҳалар амалиётга жорий этилмоқда. 

Айниқса, паррандачилик, хусусан куркачилик сердаромад йўналиш бўлганлиги учун аҳоли вакилларининг унга қизиқиши тобора ортиб бормоқда. 

Шу боис ҳам ушбу йўналишни тадбиркор сифатида йўлга қўяётган ҳамюртларимиз ҳам талайгина.

“Ўзбекистон 24” радиоканалининг “Агроолам” дастурида паррандачиликнинг куркачилик йўналиши мавзусига бағишланган радиоинтервью ташкил этилди.

Унда куркачилик йўналиши мутахассиси Нодир Тошхўжаев иштирок этиб, куркачиликнинг пайдо бўлиши, унинг фойдали жиҳатлари, куркаларни парваришлаш, зотлари, озиқлантириш, курка гўштини етиштириш ҳамда маҳсулдорликни кўпайтириш бўйича муҳим тавсиялар хусусидаги мулоҳазаларини билдирди. 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати