14 Июл 2021

Марҳамат тумани “Марказий деҳқон бозори”да семинар ташкил этилди

Марҳамат тумани “Марказий деҳқон бозори”да семинар ташкил этилди

Маълумки, ёзнинг иссиқ кунларида аҳолини сифатли чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, аҳоли орасида турли хил овқатдан захарланиш холатларининг олдини олиш ветеринария мутахассисларидан катта масъулият ва қатъий назорат талаб этади. 

Шу боис ҳудудларда мутахассислар билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув амалий семинарлар ўтказилиб, машғулотлар олиб борилмоқда.

Андижон вилоятининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлган Марҳамат тумани “Марказий деҳқон бозори” ҳудудидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида ўқув-амалий семинар ташкил этилди. 

Тадбирда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, бирламчи маҳсулотларни сифат даражаси ва истеъмолга яроқлилик ҳолатини кўрикдан ўтказиш юзасидан машғулотлар ўтказилди.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати