14 Сен 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Алишер Сафаров 1991 йил 14 сентябрда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида таваллуд топган.

2012 йилда Жиззах давлат педагогика институтини, 2014 йилда эса Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Дастлаб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати бош мутахассиси, кейинчалик бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган.

Алишер Сафаров шунингдек, ветеринария лабораториялари бўйича масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Таълим соҳасини ривожлантириш бўлими” бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати