14 Окт 2021

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов раҳбарлигида Хоразм вилоятида семинар ташкил этилди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов раҳбарлигида Хоразм вилоятида семинар ташкил этилди

Унда қўмита масъуллари, ветеринария мутахассислари, чорвачилик хўжаликлари раҳбар-ходимлари ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Гурлан туманидаги “Гурлан барака текс” МЧЖга қарашли чорвачилик комплексида ўтказилган тадбирда “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори ва унда белгиланган долзарб вазифалар хусусида сўз юритилди.

Семинар давомида соҳада яратилаётган имтиёзлар, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озуқа базасини мустахкамлаш, наслчилик-селекция ишларини яхшилаш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати