15 Янв 2021

“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиалида “Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомиз “Бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало ўз оиласи, Ватани ҳамда халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир”, дея бежиз айтмаганлар.

Мустақил Ўзбекистоннинг эртанги келажаги, халқимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида кечаю-кундуз тинмай хизмат қиладиган касб эгалари – бу Ватан ҳимоячилари, мард ўғлонларимиз ҳисобланади.

Она Ватаннинг ҳар бир қарич ери муқаддасдир. Шунинг учун аждодларимиз юрт тупроғини кўзларига тўтиё айлаган, қаерга борса ҳам Ватан ёди билан яшаган.
Барчамизга маълумки, ҳар йили 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” мамлакатимизда кенг тарзда нишонланади.  

Ушбу сана муносабати билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиалида “Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда институт профессор ўқитувчилари, талабалар ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 15361-ҳарбий қисм аскарлари иштирок этди. 

Тадбирда филиал директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Баҳром Мадартов “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан барчани самимий муборакбод этиб, ўтган чорак аср мобайнида Қуролли Кучларимиз тарихида муҳим ўзгаришлар юз берганини мамнуният билан тилга олди.

Ватанимиз ҳимоячилари сафида соғлом, бақувват, мард, Она Ватанга садоқатли ёшлар хизмат қилаётганлиги, Ватан ҳимояси наинки чегараларимиз, балки маънавий сарҳадларимиз ҳимояси ҳам эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбир давомида филиал талабалари томонидан турли шеърлар ва аскар қўшиқлари ижро этилди.

15361-ҳарбий қисм аскарлари ва филиал талабалари тайёрлаган саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.



Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Тошкент филиали Ахборот хизмати